date

Гендер ўзгарганда ФИО ўзгартиришга расмий рухсат берилди

Гендер ўзгарганда ФИО ўзгартиришга расмий рухсат берилди
Ўзбекистонда гендерни ўзгартирган шахснинг фамилия, исм ва отасининг исмини ўзгартиришга расман рухсат берилди, деб nova24.uz хабар берди.

Бу тартиб фақат туғма патологиялар — масалан, интерсекс ҳолатлар (эркак ва аёл жинсий белгиларига эга ҳолда туғилиш) каби ҳолатларга тааллуқлидир.

Янги тартибга кўра, шахс гендерини ўзгартирганда ФИОни ўзгартириш учун тиббий хулоса билан ариза топшириши мумкин.

ФИО қуйидаги ҳолатларда ҳам ўзгартирилиши мумкин:
. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонуни 15-моддасига асосан
. Суд қарори асосида
. Фамилия ёки исм ноқулай эшитилса
. Фамилия ёки исм миллийликка мос келмаса
. Никоҳгача бўлган фамилияга қайтиш истагида
. Оила аъзолари умумий фамилияда бўлишни истаса
. 16 ёшга етган шахсда оталик белгиланса
. Гендер ўзгарган тақдирда

Шу билан бирга, мазкур ўзгариш фақат кам учрайдиган тиббий ҳолатларга, яъни интерсекс ҳолатларга тегишли. Бундай вазиятларда тиббий комиссия текширув, ташхис ва зарурат бўлса, жарроҳликдан сўнг ҳужжатларда гендер ва ФИОни ўзгартиришга рухсат беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Гендер ўзгарганда ФИО ўзгартиришга расмий рухсат берилди