
Бухоро вилоятида табиий ресурслардан фойдаланиш қоидалари қўпол равишда бузилган ҳолат аниқланди. "Ўзэнергоинспекция"нинг ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбири чоғида Гала Осиё шаҳридаги “С. Р. Р.” хусусий тадбиркорлик субъектига қарашли нонвойхонада жиддий қоидабузарликка йўл қўйилгани фош бўлди.
Маълумотларга кўра, нонвойхонадаги газ ускуналари қонуний тарздаги ҳисоблагични четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри тармоқка уланган. Бошқача айтганда, тадбиркорлик объекти узоқ муддат давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига етказилган зарар миқдори 530 миллион сўмни ташкил этган. Бундай ҳолат нафақат иқтисодий йўқотишларга, балки хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам жиддий таҳдидларга сабаб бўлиши мумкин.
Айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговгача бўлган текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мутасаддилар бу каби қоидабузарликларга қарши кескин чоралар кўрилиши, ресурслардан самарали ва қонуний фойдаланиш тизимини кучайтириш муҳимлигини таъкидлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш – нафақат молиявий жарималар, балки жиноий жавобгарликка ҳам олиб келиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар