date

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига келди

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига келди
Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, ислоҳотлар натижадорлиги билан яқиндан танишиш мақсадида 19 июнь куни Қашқадарё вилоятига келди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, давлат раҳбари ташрифни Қарши шаҳридаги “Алп техно сервис” электротехника корхонаси билан танишувдан бошлади. Қайд этилишича, бутун республикада технологик “сакраш” кузатилмоқда. Хусусан, 2025 йилнинг беш ойида саноат 6,4 фоиз ўсган, бу соҳада экспорт 6 миллиард доллардан ошган. Бунда Қашқадарё саноатининг ҳиссаси катта. Қарши шаҳридаги “Алп техно сервис” шундай экспортчи корхоналардан бири.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қиймати 10 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа электр техникаси йўналишида глобал етказиб бериш занжирида ўрин топган. Корхона хорижий ТSL, Hoffmann брендлари учун буюртмалар тайёрлаб бермоқда. Шунингдек, маҳаллий Smart брендига асос солинган. Шу номлар остида йилига 500 минг донагача телевизор ва электрон платалар ишлаб чиқарилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Маҳсулотлар юқори технологик, сифати ва дизайни бозор талабига мос. Шу боис 70 фоиз товарлар экспортга йўналтирилмоқда. Ўтган йили 2 миллион доллардан зиёд экспорт қилинган. Бу йилги режа 10 миллион доллар.

Давлат раҳбари бу тармоқни янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

“Бу соҳада тажриба орттирдик, ташқи бозорга йўл топдик. Энди бу корхонани кенгайтириш керак. Одамзот бор экан, бундай маҳсулотларга талаб бўлади. Фақат сифат ва номенклатура бўйича ўсиш, рақобатбардош бўлиш зарур”, деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Яна бир муҳим вазифа — маҳаллийлаштириш. Ҳозир корхонада бу кўрсаткич 50 фоиздан ошган. Келгусида 20 миллион долларлик яна 4 та лойиҳани амалга ошириб, чангюткич, электр чойнак, ҳаво совиткич, вентилятор ишлаб чиқариш режалаштирилган. Буларнинг натижасида йилига 30 миллион долларлик экспорт имконияти яратилади.

Корхонада 200 киши иш билан таъминланган. Қарши давлат техника университети билан дуал таълим йўлга қўйилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент матбуот котибининг маълум қилишича, ташриф давомида саноат, тиббиёт, туризм, энергетика каби кўплаб соҳалардаги корхоналар фаолияти ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига келди