
Тошкент атмосфераси ифлослигича қолмоқда, деб Nova24.uz хабар берди.
30 июн куни PM2.5 зарали моддаси миқдори 20 мкг/м³ ни ташкил қилди. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсия этган меъёрдан 4 марта юқори.
Соат 08:00 ҳолатига кўра, озон ва PM10 моддалари ҳавода рухсат этилган чегарадан ошмаган. Бироқ PM2.5 моддаси юқори даражада бўлган. Ҳаво сифати «ўртача» деб баҳоланган.
Маълумот учун, IQAir'нинг 2024 йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон ЖССТнинг ҳаво сифати стандартларига жавоб берувчи мамлакатлар рўйхатига кирмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар