date

Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига етиб борди

Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига етиб борди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Боку шаҳрига келди.

Пойтахтдаги Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда давлат раҳбарини Озарбойжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Дастурга мувофиқ, бугун Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига етиб борди