date

Энди IELTS имтиҳонини қоғозда топшириб бўлмайди

Энди IELTS имтиҳонини қоғозда топшириб бўлмайди
11-Июлдан бошлаб Ўзбекистонда халқаро тил сертификати — IELTS имтиҳонини қағоз шаклида топшириш имконияти бекор қилинди. Бу ҳақда IDP тест маркази хабар берди. Бундан буён ушбу имтиҳонни фақат компьютер орқали топшириш мумкин бўлади. Мазкур қарор, имтиҳон жараёнида хавфсизликни таъминлаш ва таълим соҳасида шаффофликни ошириш мақсадида жорий этилган.

Қарорнинг қабул қилинишига асосий омиллардан бири — сўнгги вақтларда IELTS имтиҳон саволларининг тарқатилиши ва ноқонуний йўллар орқали сертификат олиш ҳолатларининг кўпайганидир. Бундай ҳолатлар имтиҳон натижаларининг ишончлилигига шубҳа туғдиради ва халқаро аккредитация талабларига зид ҳисобланади.

IDP ва British Council каби IELTS имтиҳонларини ташкил этувчи расмий операторлар томонидан таъкидланишича, компьютер асосидаги имтиҳонлар хавфсизлик ва назорат даражаси жиҳатдан юқори, шунингдек, натижалар тезроқ эълон қилинади. Бу талабгорларга имтиҳон тажрибасини янада самарали ва шаффоф қилиш имконини беради.

Олдин рўйхатдан ўтганлар нима қилишлари мумкин?
Қағоз шаклида имтиҳон топшириш учун аввал рўйхатдан ўтган номзодларга икки вариант таклиф этилмоқда:
  • Имтиҳон формасини ихтиёрий равишда компьютер шаклига ўзгартириш.
  • Тўловни тўлиқ қайтариб олиш.

Бундай ёндашув номзодларга ўз ҳуқуқларидан эркин фойдаланиш ва имтиҳонга тайёргарлик жараёнини қайта режалаштириш имконини яратади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Энди IELTS имтиҳонини қоғозда топшириб бўлмайди