date

Олий таълимга кириш: 10-кун тест натижалари эълон қилинди

 Олий таълимга кириш: 10-кун тест натижалари эълон қилинди

2025 йил 23 июл куни ўтказилган тест синовларининг навбатдаги — ўнинчи кун натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат тест маркази расмий манбалари орқали хабар берилди.

Абитуриентлар ўз тест натижаларини қуйидаги 4 та усулда билишлари мумкин:

       1. my.uzbmb.uz портали орқали

“Натижани олиш” бўлимига кириб, паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиш орқали.

       2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали
Қайд варақаси ёки рухсатномада кўрсатилган ID рақами орқали.

       3. Telegram-ботлар орқали
@bmba_natija_bot
@bmba_natija_1bot
@bmba_natija_2bot
ID рақамни юбориш кифоя.

        4. SMS хабарнома орқали (5100 рақами)
ID рақамни 5100 рақамига SMS тарзида юбориш орқали натижани олиш мумкин.
Эслатма: хизмат пуллик бўлиб, жавоб хабар фақат юборилган рақамга қайтади.

Эслатма: Тест натижалари босқичма-босқич эълон қилинмоқда. Якуний натижалар тест марафони тугагач расмий тарзда эълон қилинади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Олий таълимга кириш: 10-кун тест натижалари эълон қилинди