date

Миср Ўзбекистонда дорилар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиради

Миср Ўзбекистонда дорилар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиради

Элчихона кўмагида Ўзбекистоннинг Propharm partners ва Lafz компаниялари раҳбарларининг Мисрга амалий сафари ташкил этилди.
Сафар давомида бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказилди. Жумладан, Мисрнинг ACDIMA ҳолдинги раҳбарлари билан кечган мулоқот натижасида фармацевтика маҳсулотларини ҳамкорликда мамлакатимизда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича битим имзоланди. Томонлар лойиҳани амалга ошириш муддатлари ва механизмларини келишиб олди.
Шунингдек, музокаралар давомида ушбу холдинг таркибига кирувчи EIPICO, MUP (Medical Union Pharmaceuticals), October pharma компаниялари билан фармацевтика маҳсулотларини етказиб бериш бўйича дистрибюторлик шартномалари имзоланди.
Имзоланган битимлар Миср компаниялари томонидан ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли, халқ эҳтиёжи учун зарур ва ҳамёнбоп дори воситаларини мамлакатга олиб кириш ва кейинчалик маҳаллийлаштиришни назарда тутади.
Яқин Шарқ минтақасида энг йирик холдинг ҳисобланган ACDIMA фармсаноатнинг турли тармоқларига ихтисослашган 17 компанияни ўз ичига олади.
Фото: "Дунё" АА
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Миср Ўзбекистонда дорилар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиради