8 589
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республика Президенти лавозимига сайлангани тўғрисида қарор қабул қилинди
2016 йил 9 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда шу йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари кўриб чиқилди, деб ёзади "Дийдоразиз" нашри.
Марказий сайлов комиссияси раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фуқароларимиз ўзининг юксак сиёсий савияси ва фуқаролик поцизиясини ҳамда Ватанимиз тақдирига дахлдорлик туйғусини намойиш этиб, овоз беришда фаол иштирок этдилар.
Фуқаролар овоз беришда иштирок этиши орқали мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини яна бир карра ифода этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан келган баённомаларга асосан 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 461 минг 805 нафар сайловчидан 17 миллион 951 минг 667 нафари иштирок этганини аниқлади. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизини ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг натижаларига кўра, Сарвар Садуллаевич Отамуратовни ёқлаб 421 минг 55 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 2,35 фоизи овоз берди, Шавкат Миромонович Мирзиёевни ёқлаб 15 миллион 906 минг 724 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоизи овоз берди, Хатамжон Абдурахмонович Кетмоновни ёқлаб 669 минг 187 нафар сайловчи ёки 3,73 фоизи, Наримон Мажитович Умаровни ёқлаб 619 минг 972 нафар сайловчи ёки 3,46 фоиз сайловчилар овоз берди.
- Шундай қилиб, натижаларга асосан 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев ғолиб чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90, 117-моддаларига, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 35, 36-моддаларига, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Мажлисда сайлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш ҳуқуқини таъминлаган ҳамда умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш тамойилларига риоя қилган ҳолда бўлиб ўтгани таъкидланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”