date

Ўзбекистонда қўй ва эчки гўшти етиштиришда янги рекорд

Ўзбекистонда қўй ва эчки гўшти етиштиришда янги рекорд

2024 йилда Ўзбекистонда қўй ва эчки гўшти етиштиришда юқори кўрсаткич қайд этилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили мамлакатда жами 475,2 минг тонна қўй ва эчки гўшти (тирик вазнда) етиштирилган.

Ажратиб айтиш жоизки, ушбу гўшт миқдорининг 432,8 минг тоннаси деҳқон ва томорқа хўжаликлари ҳиссасига тўғри келган. Бу эса аҳоли хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги тармоғидаги муҳим ўрнини яна бир бор тасдиқлайди.

Шу билан бирга, фермер хўжаликлари томонидан 22,7 минг тонна, қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан эса 19,7 минг тонна гўшт етиштирилган.

Мутахассислар фикрича, маҳаллий чорвачиликни ривожлантириш, хусусан, озуқа базасини мустаҳкамлаш ва илғор технологияларни жорий этиш орқали гўшт ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда қўй ва эчки гўшти етиштиришда янги рекорд