date

Тошкентдан Чорвоққача янги автомагистрал қурилади

Тошкентдан Чорвоққача янги автомагистрал қурилади

Тошкент шаҳри билан Чорвоқ ҳудуди ўртасида янги автомобил йўлини қуриш лойиҳаси амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Маҳкамов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилояти ҳудудларини қамраб олган ҳолда, “Чорвоқ-Чимён” дам олиш ва рекреацион зонасига олиб борувчи транспорт инфратузилмасини яхшилаш мақсадида амалга оширилади.

Айни пайтда лойиҳанинг концепцияси тайёрланган ва у танлов асосида амалга оширилади. Ишларни халқаро миқёсдаги етакчи компаниялар билан ҳамкорликда, давлат-хусусий шериклик механизми асосида амалга ошириш режалаштирилган.

“Мавжуд транспорт йўналишларига таъсир қилмаган ҳолда, Тошкентдан Чорвоқ йўналиши бўйлаб янги автомобил йўлини қуриш ишларини ҳам бошлаб юборамиз”, — дея таъкидлади Илҳом Маҳкамов.

Мазкур йўл фуқароларга тезкор ва қулай ҳаракатланиш имкониятини яратиб, сайёҳлар учун ҳам катта қулайликлар яратиши кутилмоқда. Шунингдек, мазкур инфратузилма инвестицион ва туристик жозибадорликни оширишга хизмат қилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентдан Чорвоққача янги автомагистрал қурилади