38 864
Ўзбекистон Бош вазири ёрдамчиси Абдулла Арипов ким? У Бош вазир бўладими? (Биография)
4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти учун сайловлар бўлиб ўтди. Сайловнинг якуний натижаларига кўра Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг иккинчи президенти этиб сайланди ва бу ҳақида қарор ҳам қабул қилинди. Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисини Бош вазир ким бўлиши қизиқтирмоқда. Сўровномаларга кўра энг асосий номзодлар сифатида Рустам Азимов ва Абдулла Арипов кўрсатилмоқда. Сизга бир неча йил давомида Шавкат Мирзиёев билан елкама-елка ишлаб келган Бош вазир биринчи ўринбосари Абдулла Ариповнинг биографиясини тақдим этамиз.
Абдулла Арипов Нигматович
Ўзбекистон, Тошкент шаҳрида 24.05.1961 йилда туғилган.
Миллати ўзбек.
1983 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини тугаллаган. (Электр алоқа муҳандиси)
Илмий даражаси: Иқтисод фанлари доктори.
«Дўстлик» ва «Меҳнат шуҳрати» кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
1983 йилдан 1992 йилга қадар Тошкент телефон-телеграф станциясида 1-даражали электр муҳандиси сифатида ишлаган.
1992 йилдан 1993 йилга қадар Ўзбекистон алоқа вазирлигида бош мутахассис сифатида иш юритган.
1992-1995 йилларда «Ўзимпэксалока» ташқи-савдо фирмаси директори ўринбосари.
1995 йил Ўзбекистон алоқа вазирлиги қурилиш ва таъминот бўлими бошлиғи.
1995-1996 йиллар «ТашАфиналАЛ» қўшма корхонаси бош директори.
1995-1996 йиллар. Ўзбекистон алоқа вазирлиги хусусийлаштириш ва рақобатни кучайтириш бўлими бошлиғи.
1997 йил. Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги қимматли қоғозлари ва бозор ўзгаришлари бўлими бошлиғи.
1997-2000 йиллар. Давлат почта ва телекоммуникацияни қўллаб- қувватлаш ва ривожлантириш фонди раҳбари.
2000-2001йиллар. Ўзбекистон почтаси ва телекомуникация агентлиги бош директори биринчи ўринбосари.
15-август 2001 йил. Ўзбекистон почтаси ва телекомуникация агентлиги бош директори.
30 май 2002 йил. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ахборот ва телекоммуникация технологиялари бўйича ўринбосари. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош раҳбари.
2009 йилдан илм-фан, таълим, соғлиқ, маданият, ижтимоий соҳа ҳамда МДҲ давлатлари билан алоқаларни назорат қилади.
2012 йил августдан Бош вазир ўринбосари, ахборотлаштириш ва телекоммуникация комплекси раҳбари.
2016 йил сентябрдан Бош вазир ўринбосари, ахборот технологиялари ва телекоммуникация, ёшларга оид сиёсат, маданият саволлари масалалари бўйича раҳбар.
Оилали, 5 нафар қизнинг отаси. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?