date
views 11 651

Ўзбекистонда 8 январь - Прокуратура органлари ходимлари куни деб белгиланди

Ўзбекистонда 8 январь - Прокуратура органлари ходимлари куни деб белгиланди

13 декабрь куни Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси очилди. Мажлисда сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқдилар. Бу ҳақда uz24.uz хабар беради.

Сенаторлар 1992 йил 8 январь куни “Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинганлигини қайд этдилар. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда прокуратура органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамият ҳамда давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида катта ишлар амалга оширилган.

8 январни – Прокуратура органлари ходимлари куни деб белгилаш уларнинг мақомини, прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга, уларни ўз хизмат вазифаларини виждонан бажаришга рағбатлантиришга кўмаклашади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 8 январь - Прокуратура органлари ходимлари куни деб белгиланди
-->