
Бугун Ўзбекистон ҳудудида қор ёғиши ва совуқ тушиши кузатилди. Шу сабабли аҳоли ўртасида Тошкентдан Фарғона водийси шаҳарларига транспорт қатнови давом этиш-этмаслиги бўйича саволлар пайдо бўлган, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
Таҳририятимиз ушбу савол юзасидан Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг Қамчиқ довонида жойлашган бўлимига мурожаат қилди. Пост ходимларидан бири сўровга жавобан бугунги ҳаво ҳудуддаги йўлларда қатнов учун етарлича ижобий эканини ва йўллар очиқлигини маълум қилди.
Демак, Тошкентдан Фарғона водийси шаҳарларига ёки Фарғона водийси шаҳарларидан Тошкентга йўл олишга иккиланиб турган ҳайдовчи ва йўловчилар ўз сафарларини бошлашлари мумкин.
Фото: Kun.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.