Ўзбекистонда охирги йилларда уй-жой қурилиши ҳажми сезиларли тарзда ўсиб бораётгани кузатилмоқда. Миллий статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра, бу йўналишда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони ҳам йил сайин ортиб бормоқда.
Хусусан, 2025 йилнинг 1 август ҳолатига мамлакатимизда қурилиш соҳасида жами 29 232 та корхона фаолият юритмоқда. Бу кўрсаткич йил бошидан буён 1 824 тага кўпайгани қайд этилди.
Таъкидланишича, уй-жой қурилишига оид корхоналар ҳудудлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Тошкент шаҳри – 7 078 та корхона;
Тошкент вилояти – 2 640 та;
Фарғона вилояти – 2 177 та;
Самарқанд вилояти – 2 164 та;
Бухоро вилояти – 2 079 та;
Қашқадарё вилояти – 2 009 та;
Сурхондарё вилояти – 1 903 та;
Андижон вилояти – 1 690 та;
Қорақалпоғистон Республикаси – 1 506 та;
Хоразм вилояти – 1 452 та;
Наманган вилояти – 1 350 та;
Жиззах вилояти – 1 196 та;
Навоий вилояти – 1 154 та;
Сирдарё вилояти – 834 та.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар