date
views 11 341

Тошкент ташқарисида бузилиб қолган машинани тузатиш учун борган ҳайдовчи мақтовлар остида қолди

Тошкент ташқарисида бузилиб қолган машинани тузатиш учун борган ҳайдовчи мақтовлар остида қолди

Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бири Тошкент вилоятида, Чиноз шаҳри яқинида бузилиб қолган машинасини тузатиш учун Тошкентдан етиб борган ҳайдовчига миннатдорчилик билдириб хабар қолдирди.

Қайд этилишича, Жиззахдан Тошкентга келаётган ҳайдовчи қизнинг машинаси йўлда бузилиб қолган. Ён-атрофда автосервис бўлмагани учун у гуруҳ аъзоларидан ёрдам сўраган. Фойдаланувчилардан бири Тошкентдан етиб бориб, машинани тузатиб берган.

Автомобильни тузатиб берган ҳайдовчи гуруҳ аъзоларининг чексиз мақтовлари остида қолган ва «қаҳрамон», «суперқаҳрамон», «супермен» каби номларга муносиб кўрилган. Фойдаланувчилар ушбу ҳайдовчи аввал ҳам шундай ёрдам кўрсатганини қайд этиб, бундан кейин ҳам унинг ёрдамига таяниш мумкинлигига умид билдирган.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент ташқарисида бузилиб қолган машинани тузатиш учун борган ҳайдовчи мақтовлар остида қолди