"2 сентябрь куни юртимизнинг барча мактабларида биринчи қўнғироқ овози янада шаффоф ва байрамона кайфиятда эшитилади. Жорий йил ҳам “Билимлар куни” муносабати билан болажонларни таълим муассасаларига олиб бориш ёки талабаларнинг олий таълим даргоҳларига шахсий автомобил ёки мотор транспорт воситалари билан келишлари, айниқса шаҳар марказларида йўл ҳаракатининг тўсиқлари ва тўлиқ тирбандликлар юзага келиши мумкин.
Шу боис, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фуқаролардан сўрайди: “Бугунги кунда барча томонлама қулай ва замонавий кўринишга эга бўлаётган жамоат транспортларидан фойдаланинг”.
Тирбандликларни олдини олиш ҳар биримизни қўлимизда! Жамоат транспортининг қулайликларидан фойдаланинг, вақтингизни тежанг ва шаҳар йўлларида тинчлик ва тартибни сақлашга ҳисса қўшинг.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати эслатади: буларни амалга ошириш орқали нафақат ўзингиз, балки бошқа йўлдошлар учун ҳам қулай муҳит яратишингиз мумкин. Йўлларимизда тирбандликлар камайиши — ҳамма учун қулайлик демакдир.
Жамоат транспорти қулайликларидан фойдаланинг, йўлда вақтни тежанг ва шаҳар марказидаги тирбандликни енгил қилинг!"
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!