date

Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга расмий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга расмий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга амалий ташрифи якунига етди. Ташриф давомида давлат раҳбари кўплаб халқаро ва икки томонлама тадбирларда иштирок этди.

31 август куни президент рафиқаси билан бирга Тянцзин шаҳридаги “Мэйцзян” конгресс марказида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг норасмий қисмига қўшилди.

1 сентябр куни эса ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги муҳокамаларда иштирок этиб, кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ташкилот ишини янада самарали йўлга қўйиш учун қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

2 сентябрда Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин билан расмий музокаралар бўлиб ўтди. Учрашув якунида икки давлат ўртасида амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган кўплаб муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Шу куни Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан ҳам мулоқот ўтказиб, ўзаро алоқаларнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилди. Шунингдек, Хитой Бош вазири Ли Цян, қатор хорижий делегация раҳбарлари ва йирик бизнес доиралар вакиллари билан самарали учрашувлар амалга оширилди.

3 сентябр куни эса давлат раҳбари Пекинда Иккинчи жаҳон уруши якунланганига 80 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тантанали ғалаба парадида қатнашди.

Ташриф дастури якунланганидан сўнг президент ва расмий делегация Тошкентга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонларни Хитой давлат арбоблари самимий кузатиб қўйди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга расмий ташрифи якунланди