
19 сентябрь куни соат 22:00 атрофида Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида қонли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълумотларга кўра, Фурқат маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги «Шоликор–Сирдарё» йўлининг 1-чақириғида 2010 йилда туғилган бола Д.А. отасига тегишли «Ласетти» автомашинасини (отасидан берухсат) бошқариб ҳаракатланган. У юқори тезлик сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ариққа тушиб кетган.
Афсуски, машина ичида бўлган икки нафар вояга етмаган йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳайдовчи эса оғир ҳолатда туман тиббиёт бирлашмасининг Жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши очилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар