10 378
Омбудсманнинг янгиланган расмий сайти, виртуал қабулхонаси ва «Ишонч телефони» тақдимоти ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг янгиланган расмий веб сайти (www.ombudsman.uz) ва унинг виртуал қабулхонаси, шунингдек, «Ишонч телефони»нинг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Интернет-сайт замонавий ривожланган ахборот-коммуникация соҳасидаги барча тенденцияларни ўз ичига олган. Жумладан, у ўзида Омбудсманнинг виртуал қабулхонаси, тўғридан-тўғри мулоқот ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинларини амалга оширишга оид саволларга жавобларни қамраб олади. Виртуал қабулхона орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мурожаат қилиши мумкин.
Сайт орқали Омбудсманнинг фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти натижалари, қонунчиликни такомиллаштириш, ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фаолияти юзасидан мунтазам равишда ахборот бериб борилади.
Сайтда Омбудсман Котибияти ва Омбудсманнинг минтақавий вакилларининг манзиллари ва телефон рақамлари, фуқароларни қабул қилиш кунлари ва вақти тўғрисидаги маълумотлар жой эгаллаган. Сайт материалларидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида, шунингдек, кўриш имконияти чекланган фуқаролар фойдаланишлари мумкин.
Янгиланган интернет-сайт ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ёрдамида тайёрланди.
Шунингдек, тадбир давомида Омбудсманнинг мурожаатларни қабул қилиш бўйича «Ишонч телефони» очилгани эълон қилинди. Ариза, шикоят ва таклифлар (0371) 200-10-96 ва қисқа 1096 (республика миқёсида бепул) телефон рақамлари орқали берилиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»