Ўзбекистон Мўғулистон гўштининг асосий харидорларидан бирига айланди

2025-йилнинг дастлабки саккиз ойида Мўғулистон 18,1 минг тонна гўшт ва гўшт маҳсулотини, асосан Ўзбекистон, Хитой, БАА, Қатар, Қозоғистон ва Ветнамга экспорт қилди. Экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,9 фоизга камайган, маҳсулотларнинг 63 фоизини эса қўй ва эчки гўшти ташкил этган. Мўғулистонда аҳолининг қарийб 40 фоизи чорвачиликдан тирикчилик қилади, 2024-йил охирида мамлакатдаги чорва сони 57,6 миллион бошни ташкил этган.
Мўғулистон гўшт ва гўшт маҳсулотларининг катта қисмини Ўзбекистон, Хитой, БАА, Қатар, Қозоғистон ва Вьетнамга экспорт қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазирлиги маълум қилди.
2025 йилнинг дастлабки саккиз ойида мамлакат 18,1 минг тонна гўшт ва гўшт маҳсулотини сотган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,9 фоизга кам. Экспорт таркибининг 63 фоизи қўй ва эчки гўштидан иборат бўлган.
Маълумотларга кўра, маҳсулотларнинг асосий қисми Хитой, БАА, Қатар, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Вьетнамга етказилган. Мўғулистонда чорвачилик иқтисодиётнинг асосий йўналиши бўлиб, аҳолининг қарийб 40 фоизи шундан тирикчилик қилади. Бироқ узоқ ва оғир қиш фасли сабаб кўплаб чорвадорлар йил сайин молларини йўқотади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотича, 2024 йил охирида мамлакатда 57,6 миллион бош чорва мавжуд бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 июн куни Мўғулистон ва Ўзбекистон расмийлари ўртасидаги учрашувда 2000 тонна ҳалол от ва қўзи гўштини етказиб бериш бўйича келишувга эришилган.






























Изоҳлар 0
…