date

Қурилишга энг кўп сарф қилинган ҳудудлар маълум қилинди

Қурилишга энг кўп сарф қилинган ҳудудлар маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг январь–август ойларида мамлакат бўйлаб амалга оширилган қурилиш ишларига оид янгиланган маълумотларни эълон қилди. Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг илк саккиз ойида умумий 188,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 11,5 фоизга кўпдир.

Маълумотларга қараганда, қурилишга энг катта сарф-харажатлар пойтахт ҳиссасига тўғри келган — Тошкент шаҳрида 56,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган. Бу билан пойтахт қурилиш фаоллиги бўйича мамлакат бўйича мутлақ етакчи бўлиб турибди.

Шу билан бирга, энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида қайд этилган — бу ерда барча қурилиш ишларининг умумий қиймати атиги 3,6 трлн сўмни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимидаги натижалар қуйидагича тақсимланган:

Тошкент вилояти — 21,4 трлн сўм

Бухоро вилояти — 12 трлн сўм

Самарқанд вилояти — 11,5 трлн сўм

Фарғона вилояти — 11,5 трлн сўм

Қашқадарё вилояти — 10,7 трлн сўм

Сурхондарё вилояти — 9,5 трлн сўм

Наманган вилояти — 8,8 трлн сўм

Андижон вилояти — 8,6 трлн сўм

Навоий вилояти — 7,9 трлн сўм

Хоразм вилояти — 7,8 трлн сўм

Қорақалпоғистон Республикаси — 6,4 трлн сўм

Жиззах вилояти — 5,1 трлн сўм

Мутахассислар таъкидлашича, қурилиш соҳасидаги ўсиш мамлакатдаги иқтисодий фаолликнинг юқори даражада эканлигини кўрсатади. Тошкент ва йирик саноат марказларида йирик инфратузилма лойиҳаларининг амалга оширилиши ушбу ўсишга асосий таъсир кўрсатган.

Шу билан бирга, қурилиш ишларининг фаол олиб борилиши билан бир қаторда, ҳужжатлаштириш ва лицензиялаш билан боғлиқ муаммолар ҳам қайд этилган. Аввалроқ пойтахтда ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилмаган 59 та объектда қурилиш ишлари тўхтатилгани ҳақида маълум қилинган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қурилишга энг кўп сарф қилинган ҳудудлар маълум қилинди