19:42 / 16.04.2015
16 524

Бухоро вилоятидаги 197 минг гектар ҳудудга саксовул экилади

Бухоро вилоятидаги 197 минг гектар ҳудудга саксовул экилади

“Яшил қалқон” лойиҳаси бўйича Бухоро вилоятидаги 197 минг гектар майдонга бутасимон дарахтлар экилади. Бу лойиҳа Қизилқум чўлидаги экологик ҳолатни бир маромда сақлаб қолишга қаратилган.

Давлат ўрмончилик хўжалигининг Бухоро вилояти бўйича маркази бошлиғи Абдураззоқ Бобоқуловнинг маълум қилишича, 2020 йилгача вилоят ҳудудида 1 миллионга яқин саксовул кўчатлари ўтқазилади.

Унинг айтишича, охирги 14 йил давомида Бухоро вилояти ҳудудидаги 81,5 минг гектар майдонда “Яшил қалқон” лойиҳаси доирасида бута ва дарахтлар экиш ишлари амалга оширилган.

“Правда Востока” газетасида қайд қилинишича, бу ишлар вилоятдаги табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бухоро вилоятидаги 197 минг гектар ҳудудга саксовул экилади