
Беларуснинг «Стартфрукт» компанияси делегацияси Ўзбекистонда минтақаларида бўлиб, мамлакатда етказилаётган ер ёнғоқ сифатига баҳо берди ва етказиб берувчилар билан танишди. Бу ҳақда, «UzDaily» хабарига асосланиб «Дарё» маълум қилди.
Ташриф Беларуснинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган эди.
Делегация Сурхондарё, Қашқадарё ва Наманган вилоятларидаги фермер хўжаликлари билан танишиб чиқди ҳамда Ўзбекистондан кўп миқдорда ер ёнғоқ етказиб берилиши бўйича узоқ истиқболли ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
«Ўзагроэкспорт» билан музокаралар якунларига кўра «Стартфрукт» Ўзбекистондан Беларусга ер ёнғоқ етказиб бериш бўйича икки томонлама экспорт шартномасини имзолади.
Товар етказилиши 2017 йилдан бошланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар