23 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазма залида «Тошкент қувончлари» VI Халқаро болалар расмлари биенналеси ишининг якунланишига бағишланган тантанали ёпилиш маросими ва ғолибларни мукофотлаш тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Kultura.uz»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.
Қарийб 30 мамлакат болалари биенналеда ўз ижоди намуналарини намойиш этди. Экспозицияга 3 мингга яқин расмлар кирди. Беш кун давом этган танлов якунларини тажрибали ҳакамлар ҳайъати ясаб берди.
Ҳайъат раиси, Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Эдгарс Боднарс амалга оширилган улкан иш учун барчага миннатдорлик билдирди.
Биенналенинг бош мукофоти — Гран-прини таиландлик 8 ёшли Чаянонт Саксиривутто Happy Day сурати учун қўлга киритди.
Бундан ташқари, «Мавзунинг энг яхши акс эттирилганлиги», «Профессионал маҳорат учун», «Ижодий фантазия учун» номинациялари бўйича еттитадан олтин, кумуш ва бронза медаллари тақдим этилди. Шунингдек, иштирокчиларга эсдалик медаллари ҳамда «Тошкент қувончлари» Халқаро биенналесининг сертификатлари топширилди. Ўзбекистонлик, латвиялик, литвалик, россиялик, украиналик, грециялик болалар тақдирланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди