date

Дубай шаҳзодаси Ҳамдан Навоийда лочин билан ов қилди

Дубай шаҳзодаси Ҳамдан Навоийда лочин билан ов қилди

Дубай амирлигининг меросхўр шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум анъанавий лочин овини уюштириш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Унинг шахсий Boeing 747 самолёти 11 октябрь куни Тошкент халқаро аэропортига қўнгани маълум қилинди.

Шаҳзода Ҳамдан ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Навоий вилоятидаги ов жараёнидан фотосуратларни эълон қилди. У ҳар йили шу ҳудудда лочинлар билан ов уюштириши билан танилган.

Маълумотларга кўра, Навоий шаҳридан тахминан 50 километр узоқликда Бирлашган Араб Амирликларига тегишли тувалоқ етиштириш маркази жойлашган. Бу марказ 2008 йил апрель ойида Дубай амири ва БАА вице-президенти Шайх Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум ташаббуси билан ташкил этилган.

Шаҳзода Ҳамдан – 1982 йилда туғилган бўлиб, у Дубай амирининг ўғли ва амирликнинг расмий вориси ҳисобланади. У спорт, саёҳат ва табиатга бўлган меҳри билан кенг жамоатчилик орасида катта қизиқиш уйғотган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дубай шаҳзодаси Ҳамдан Навоийда лочин билан ов қилди