«Палов фестивали» бир вақтнинг ўзида тўрт шаҳарда старт олди!

20 октябрь куни Тошкент шаҳридаги машҳур «Лали» ресторанида Ўзбекистон миллий ошхоналарига бағишланган гастрономик тадбир — «Палов фестивали» бошланди. Novikov Group ва Family Garden иттифоқи ташаббуси билан ўтказилаётган фестиваль бир вақтнинг ўзида Тошкент, Сочи, Красная Поляна ва Воронеж шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.
Тадбирнинг асосий мақсади — Ўзбекистон ошпазлик анъаналарини тарғиб қилиш, айниқса, ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган паловни кенг оммага танитишдан иборат.
Бренд-ошпаз Руслан Италмазов ва унинг жамоаси фестиваль меҳмонларига 7 хил асл анъанавий палов турини таклиф этмоқда. Улар орасида қуйидагилар бор:
Чойхона оши — думба ёғида қўй гўшти ва зирк билан, гуроб билан тортилади.
Фарғонача палов — қизил гуруч, кавартак, аччиқ шўрва ва яшил турп билан.
Кабули палови — майиз ва нўхат қўшилган, «шакароб» билан бирга.
Самарқанд уй оши — беҳи ва мол гўштидан, айрон билан хизматда.
Ва яна бошқалар.
Фестиваль 2025 йил 9 ноябргача барча «Лали» ресторанларида давом этади. Меҳмонлар Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос паловлар таъми билан танишиш, миллий таомларимизга янгича нигоҳ билан қараш имкониятига эга бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!