Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, “Фирма номларини захирага қўйишнинг электрон тизими” жорий этилган даврдан бошлаб 406 мингдан ортиқ фирма номи захирага олинган. Улар “Фирма номи тўғрисида”ги қонун талабларига мос келиши, маълумотлар базасида мавжуд номларга ўхшаш ёки адаштириш даражасида ўхшаш эмаслиги сабабли захира рўйхатига киритилган.
2016 йилда эса захирага олинган фирма номлари 127 мингдан ортиқни ташкил этган.
Интернет тармоғи орқали фирма номларини захиралаш тизими 2011 йил 1 февралидан жорий қилинган. Юридик ёки жисмоний шахслар Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz сайтига кириб, фирма номини кўриб чиқиш учун электрон кўринишда ариза қолдиришлари мумкин.
Электрон аризалар асосида тақдим этилган фирма номлари хусусидаги маълумотлар Давлат статистика қўмитаси базасидан бевосита давлатнинг бошқа рўйхатга олувчи органларига интернет орқали узатилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди