date

ЮНEСКО: Самарқанд тарихи 3000 йилдан ҳам қадимроқ

ЮНEСКО: Самарқанд тарихи 3000 йилдан ҳам қадимроқ

ЮНEСКОнинг 43-сессияси доирасида ўтказилган халқаро анжуманда Самарқанд шаҳри тарихи янгидан баҳоланди. Илмий тадқиқотлар ва археологик топилмалар асосида шаҳар тарихи илгари айтилганидек 2750 йил эмас, балки 3000 йилдан ҳам кўп экани аниқланди.

Олимлар фикрича, Самарқанд ҳудудида илк шаҳар маданияти милоддан аввалги биринчи минг йиллик бошларида шаклланган. Топилган қадимий буюмлар ва ёзма манбалар бу ҳудуд ўша даврдаёқ Ўрта Осиёнинг энг муҳим маданий марказларидан бири бўлганини кўрсатмоқда.

Мутахассислар Самарқанднинг бутун инсоният тарихи учун катта аҳамиятга эга эканини таъкидлашди. ЮНEСКО вакиллари бу натижа шаҳар маданий меросини асраш ва янада чуқур ўрганиш ишларига туртки бўлишини қайд этди.

Анжуманда шунингдек, Самарқанднинг тарихий ёдгорликларини сақлаш, янги археологик изланишларни давом эттириш ва шаҳар қадимий қиёфасини келажак авлодларга етказиш муҳимлиги таъкидланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ЮНEСКО: Самарқанд тарихи 3000 йилдан ҳам қадимроқ