Бухорода 3,2 магнитудали зилзила қайд этилди

Бухорода 3,2 магнитудали зилзила қайд этилди

Бухорода 3,2 магнитудали зилзила қайд этилди
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмопрогноз мониторинг маркази матбуот хизмати маълум қилишича, 8-ноябр куни соат тахминан 09:14 да мамлакат ҳудудида зилзила кузатилган. Зилзила эпицентри Бухоро вилоятининг Газли шаҳрида жойлашган.

Эпицентрдаги зилзиланинг магнитудаси М=3,2 ни ташкил этган, ер ости тебранишлари кучи эса 3 балл сифатида баҳоланди. Зилзила ўчоғи ер остида 10 километр чуқурликда жойлашган.

Газли шаҳри аҳолиси 2 балл кучидаги ер тебранишларини ҳис қилган бўлиши мумкин. Бошқа ҳудудлар, туманлар ва шаҳарларда ер ости силкинишлари қайд этилмаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар