date

Ҳаж-2026: ўзбек зиёратчилари учун янги қоидалар

Ҳаж-2026: ўзбек зиёратчилари учун янги қоидалар
Жорий йилнинг 9-ноябр куни Ўзбекистон делегацияси ва Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги ўртасида "Ҳаж-2026" мавсумини ташкил қилиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Унда Президент маслаҳатчиси ўринбосари Музаффар Қамолов, Диний ишлари қўмитаси раиси Содиқ Тошбоев, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар, атташе Шўхрат Амоний ҳамда Саудия Арабистони ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзан ар-Рабия ва Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф ал-Утайбий иштирок этди.

Учрашув аввалида Ўзбекистон Президенти ва Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал Сауд ҳамда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ал Сауд ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар юқори натижалар бераётгани, делегациялар алмашуви кўпайгани ва зиёратчиларга энг юқори даражада хизматлар кўрсатилаётгани қайд этилди. Музокаралар давомида янги мавсум учун жорий этилган тартиб-қоидалар, хусусан, зиёратчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чоралар муҳокама қилинди.

Тиббий талабларни қатъий бажариш, ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш, шартнома шартларини бажариш ва ҳаж давридаги қоидаларга риоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳаж ва умра вазири Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳаж ва умра соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, илмий тадқиқотлар, ижодий ишлар ва зиёратчилар интизомини юқори баҳолади.

Шунингдек, у Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази ва Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаси очилиш маросимларида иштирок этиш ниятида эканини билдирди. Учрашувда, шунингдек, зиёрат туризми, мамлакатимизнинг қадимий шаҳарлари бўйлаб саёҳатларни ташкил қилиш, илмий тадқиқотлар ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар бир қатор масалалар бўйича келишувга эришиб, эсдалик совғалари алмашишди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳаж-2026: ўзбек зиёратчилари учун янги қоидалар