12:00 / 11.01.2017
8 912

Тошкентдаги қатор кўчаларга янги номлар берилди

Тошкентдаги қатор кўчаларга янги номлар берилди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 29 декабрдаги қарори билан пойтахтдаги янги кўчаларга номлар берилди ва бир қатор мавжуд кўчалар қайта номланди, деб ёзади «Дарё».

Шайхонтоҳур туманида янги участкага эга Нурафшон кўчаси энди Нурафшон айланма кўчаси бўлди, Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси ва Паркент кўчаси оралиғида яқинда очилган кўча эса Тараққиёт кўчасининг давоми бўлди.

Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларидаги Маннон Уйғур кўчаси Кўкча Дарвоза дея қайта номланди, Кўкча Дарвоза кўчасининг ўзи эса Қоратош кўчасининг бир қисми бўлиш ўрнига, Кўкча Дарвоза тор кўчасига айланди.

Яккасарой туманидаги Муқимий ва Бобур кўчаларини кўприк йўл орқали бирлаштирган янги кўча Муқимий кўчасининг давоми бўлди.

Олмазор туманидаги Тараққиёт кўчаси Дилсарой кўчаси сифатида қайта номланди, бунга бошқа туманда шу номли кўча борлиги сабаб бўлди.

Юнусобод туманида собиқ радиостанция ҳудудидаги эски кўчага Қаноат деб ном берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентдаги қатор кўчаларга янги номлар берилди