
Марказий банк сентябрь–октябрь ойларида тижорат банкларининг расмий веб-сайтларида ахборот жойлаштириш тартиби бўйича мониторинг ўтказди ва натижаларни эълон қилди.
Текширув давомида “Давлат тили ҳақида”ги Қонун талабларига амал қилмаган, ахборотни тўлиқ ва шаффоф тақдим этмаган 18 та банк аниқланди. Уларнинг ҳар бири 102 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди.
Маълумотларга кўра, айрим банклар расмий сайтларида давлат тилида маълумот бермаган, шунингдек, кредит гаровларини босқичма-босқич чиқариш тартиби ҳақида ахборотни жойлаштирмаган.
Қонунбузарликлар қуйидаги банкларда қайд этилган: Агробанк, Анор Банк, Ҳаёт Банк, Универсал Банк, Гарант Банк, Асакабанк, Туронбанк, Инфинбанк, Микрокредитбанк, Trustbank, Madad Invest Bank, Saderat Bank, Orient Finans Bank, Ипотека Банк, Тенге Банк, Зираат Банк Узбекистан, AVO Bank ва Open Bank.
Марказий банк тижорат банкларига қонун талабларига қатъий риоя этиш, аҳолига тақдим этиладиган маълумотларни очиқ ва аниқ тарзда жойлаштириш зарурлигини яна бир бор эслатди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.