Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да журналистларнинг ўрни, бу борада уларнинг зиммасига юклатиладиган вазифалар хусусида мулоҳазалари билан ўртоқлашди:
«Ҳукумат ва аҳоли ўртасидаги алоқа барқарор, мустаҳкам, самарали, замонавий тил билан айтганда, интерфаол бўлиши керак.
Бугунги кунда Ўзбекистонда фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ошиб бораётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Буни виртуал қабулхонага бўлаётган мурожаатлардан ҳам билиш мумкин. Одамлар нафақат шахсий муаммоларинигина ёзишаяпти, балки тизимли масалалар, масалан, мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ривожланиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш каби масалаларни кўтариб чиқишмоқда. Улар бу ҳақда шунчаки ёзишмаяпти, балки давлатдан уларнинг ижросини талаб қилишаяпти.
Хўш, бу жараёнга Ўзбекистондаги журналистлар қатлами нечоғли тайёр?! Буни муҳокама қилишга менинг ҳаққим йўқ. Бу ҳақда соҳа мутахассислари гапиргани яхшироқ.
Фақатгина шуни айтишим мумкинки, менинг назаримда соҳада ҳали қилинадиган ишлар кўп. Журналист кадрлар касб малакасини юксалтириш бўйича кўплаб тренинглар ташкил этиш керак. Менимча, ўзбекистонлик журналистларга ана шу нарса етишмаётгандек. Ўзбек журналистикаси замондан ортда қолаётгандек. Журналистларимиз тайёрлаган маҳсулотларда қолиплар, сийқаси чиққан сўз ва иборалар кўп. Яна уларни бураб, йўлга солиб турадиган «яширин қисқичлар» (яширин кучлар демоқчи — tafsilot.uz) кўп.
Баъзида журналистларимизнинг мақолаларини ўқисангиз, репортажларни томоша қилсангиз, мавзу бошқа, маъно бошқа бўлиб қолганини, яъни журналистлар айтаётган, ёзаётган сўзлар мавзудан узоқлашиб кетганини кўриш мумкин. Шу боис улар ўқувчи, томошабинларнинг қалбига, юрагига етиб бормайди.
Журналистлардан менинг бу сўзларимни танқид деб тушунмасликларини, аксинча, келажакдаги фаолиятлари учун бир тавсия, тилак сифатида қабул қилишларини хоҳлар эдим. Чунки олдимизда катта ишлар турибди. Уларнинг ижросини таъминлаш ОАВ ходимларининг зиммасига ҳам катта масъулият юклайди». “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди