17:08 / 16.01.2017
7 214

Ўзбекистон туроператорларига валюта қабул қилишга рухсат берилди

Ўзбекистон туроператорларига валюта қабул қилишга рухсат берилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 12.01.2017 йилдаги 1165-5-сон билан рўйхатдан ўтган қарори билан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани олиш қоидалари тўғрисидаги Низом”га ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.

Эндиликда нақд хорижий валютани Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаганлар шахслардан меҳмонхоналар ва бошқа жойлардаги хизматлар учун тўлов сифатида қабул қилиниши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан маҳаллий туристик операторлар орқали хорижий шерикларнинг туристик хизматларига тўлов амалга оширилиши мумкин.

Бу ҳолатларда резидент ва норезидентлардан нақд хорижий валютани қабул қилиш корхона ва ташкилотларнинг махсус кассаларида, хориж валюта тушуми инкассацияси билан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон туроператорларига валюта қабул қилишга рухсат берилди