
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Навоий ва Самарқанд вилоятларида яшовчи, 1982, 1984 ва 1996-йилларда туғилган 3 нафар фуқаро қонунга хилоф равишда жами 475 грамм оғирликдаги 2 бўлак олтин қуймаларни харидорга сотишга келишиб, аввалдан 500 млн сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг хулосасига кўра, 994 асиллик даражасидаги ушбу олтин қуймаларнинг соф оғирлиги 472 граммни ташкил этиб, умумий қиймати 740,4 млн сўмни ташкил қилади.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 177-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Таъкидлаш жоизки, улардан 2 нафари муқаддам судланган бўлиб, улардан бири ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.