
Ўзбекистонда жорий йил бошидан ишсизлик даражаси барқарор пасайиб, 4,9 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилги 5,5 фоизлик даражага нисбатан анча паст. Айниқса, Бухоро, Когон, Навоий, Зарафшон, Ғозғон, Самарқанд, Ширин каби бир қатор шаҳарларда ишсизлик 4 фоиздан ҳам пастлаб, илк бор “табиий ишсизлик” даражасига яқинлашди.
Аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар камбағалликни қисқартиришда ҳам ўз самарасини кўрсатмоқда. Жорий йил давомида эҳтиёжманд 302 минг оила камбағалликдан чиқди. Йил якунига қадар камбағаллик даражаси 8,9 фоиздан 6 фоизга тушиши кутилмоқда.
Шунингдек, шароити оғир бўлган Ховос, Мирзаобод, Оқолтин, Дўстлик, Пахтакор, Фориш, Бўстон, Вобкент, Миришкор, Мингбулоқ, Узун ва Пискент туманларида камбағал оилалар сони 4,5 баробаргача камайган. Илгари қийин аҳволда бўлган 105 минг оила даромад кўра бошлади ва камбағал оилаларнинг ўртача даромади йил бошига нисбатан икки баробарга ошди.
Жорий йилда илк бор 1 минг 435 та маҳалла “камбағалликдан холи” ҳудуд сифатида қайд этилди. Ушбу натижалар мамлакатда иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва бандлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар изчил амалга оширилаётганини кўрсатмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.