
Тошкент шаҳрида яна бир кўнгилочар боғ барпо этилади. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар берди.
Янги маданият ва истироҳат боғи Мирзо Улуғбек туманида очилиши белгиланган. Туманнинг собиқ ҳайвонот боғи ҳудуди янги истироҳат боғига айланади. Айни вақтда бу ерда боғ барпо этиш, йўлларни текислаш ишлари олиб борилмоқда.
Хабарларга кўра, боғ майдони 12 гектарни ташкил этади. Истироҳат боғидан жой олувчи аттракционлар, савдо ва овқатланиш шаҳобчалари, дам олиш ҳудудлари, сайр йўлаклари бутунлай янги лойиҳа асосида барпо этилиши мўлжалланган.
Собиқ “Экопарк” ҳудуди ўрнида ташкил этиладиган янги маданият ва истироҳат боғи шу йил Наврўз айёмига қадар фойдаланишга топширилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар