Тошкент халқаро аэропортига, шунингдек, мамлакатнинг ҳар бир ҳудудидаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номи берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 25 январь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорда кўрсатиб ўтилган, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.
Қарорга мувофиқ, қуйидагиларга Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг номи берилади:
- Тошкент давлат техника университетига;
- Асака шаҳридаги автомобиль заводига;
- Фарғона шаҳридаги Санъат саройига;
- Тошкент халқаро аэропортига;
- Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифлари асосида).
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасига олий ўқув юртлари талабалари учун Ислом Каримов номидаги давлат стипендиясини жорий этиш, Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида илмий ва бадиий асарлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратиш, Ислом Каримов сиймоси акс эттирилган махсус почта маркаларини чиқариш чора-тадбирларини кўриш ҳақида ҳам топшириқ берилган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев томонидан 25 январда имзоланган қарор билан ҳар йили Ўзбекистон Биринчи Президенти таваллуд топган сана – 30 январь кунини кенг нишонлаш, 2-сентябр кунини эса Хотира куни сифатида ёд этиш белгилангани ҳақида хабар берилган эди.
Қарор «халқимизнинг самимий тилаклари ва хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматларини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш мақсадида» қабул қилинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди