
Тошкент шаҳрининг 12 туманида қурилиш объектларида экологик ва санитария талаблари қандай бажарилаётгани бўйича катта рейдлар ўтказилмоқда. Текширувларга жами 140 нафар масъул ходим жалб қилинган бўлиб, улар қурилиш майдонларида чанг, қум ва бошқа ифлосланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича назоратни кучайтирмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, ўрганилган 96 та объектнинг 60 тасида ҳавони чанг билан ифлослантирмаслик бўйича талаблар бузилгани аниқланган. Яна 47 та қурилиш майдонида ҳудуднинг камида 25 фоизини кўкаламзорлаштириш талаби бажарилмаган. Бунинг натижасида 15 та объектнинг фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Рейдлар давомида 70 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 68 нафари эса расман огоҳлантирилган. Мутасаддилар бу чора-тадбирлар шаҳар ҳавосини асраш ва экологик тартибни кучайтиришга хизмат қилишини таъкидлашмоқда.
Шунингдек, қурилиш майдонларида ифлосланишни камайтириш бўйича қўшимча ишлар ҳам амалга оширилмоқда. 24 та объектга махсус сув ювиш мосламалари ўрнатилган, 62 та объект эса автомобиллар шиналарини ювиш учун махсус бассейнлар билан таъминланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.