
Ўзбекистонда келаётган дам олиш кунлари ҳаво яна бир оз совуши кутиляпти. “Ўзгидромет”нинг маълумот беришича, ҳарорат ўртача 2–3 даражага пасаяди.
Дам олиш кунлари мамлакатнинг кўп ҳудудларида кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи эса 10–15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларда ҳарорат яна пастроқ: кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг айрим туманларида қалин туман кузатилиши мумкин, аммо ёғингарчилик эҳтимоли деярли кўзда тутилмаган.
Пойтахт Тошкентда ҳам ёғингарчилик бўлмайди. Шанба ва якшанба кунлари кечаси 0–3 даража илиқ, кундузи 11–14 даража илиқ бўлиши таҳмин қилинган.
Мутахассислар фикрича, мамлакат ҳудудига кирган совуқ антициклон таъсири 5 декабргача сақланиши мумкин. Бу даврда инверсия ҳодисалари узоқроқ давом этиб, ҳавода чанг, тутун ва майда заррачалар миқдорининг ошиши, шунингдек, қуюқ туманлар кузатилиши эҳтимоли юқори.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.