
Ўзгидромет 12-15 декабрь кунлари кутилган об-ҳаво ҳақида хабар берди. Маълумотларга кўра, айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши, шунингдек туманлар тушиши мумкин.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, 14 декабрда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 0-5°C совуқ, кундузи 3-8°C илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7°C, кундузи эса 7-12°C илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ёмғир ёғиши, туманлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9°C, кундузи эса 11-16°C илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ёмғир ёғиши фақат 14 декабрда кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 4-9°C, кундузи эса 14-19°C илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ёмғир ёғиши, туманлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5°C, кундузи эса 8-13°C илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик ва туманлар, ҳарорат эса 2°C совуқдан 6°C илиққача ўзгаради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.