
— Нима учун долларфурушлар ҳам, обналчи (пластик карточкангиздаги пулни маълум ҳақ эвазига нақдлаштириб берувчи)лар ҳам бозорда?
— Чунки бозордан 10 метр ташқарига чиқса, департамент (Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти органлари назарда тутилмоқда — «tafsilot.uz») ходимлари ёки солиқчилар ушлаб кетади.
— Бозорнинг ичида нимага ушламайди?
— Чунки солиқчилар ва департамент ходимлари фақат деҳқон бозорини текширишга ҳақи бор.
— Буюм бозорларини-чи?
— Буюм бозорларини «Бозорлар бўлими» (Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг туман (шаҳар)лардаги бўлимлари назарда тутилмоқда — «tafsilot.uz») назорат қилади.
— «Бозорлар бўлими» қаерга бўйсунади?
— Давлат солиқ қўмитасига.
— Ҳудудий солиқ идораларига-чи?
— Уларга бўйсунмайди.
— Бозорда очиқдан-очиқ олдига 4 та терминални қўйиб олиб, пластикдаги пулларни бемалол фоиз эвазига нақдлаштираётган «тадбиркор»ни солиқчи ёки департамент ходими жиноят устида ушласа-чи?
— Ушлашга ҳаққи йўқ.
— Унда нимага биз солиқчини қувиб юрибмиз, инкассация қилдир деб?
— ???
Тоҳир Ёқубов «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар