date

Эртага қайси ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда?

Эртага қайси ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда?

Ўзгидромет 19 декабрь, эртага кузатиладиган об-ҳаво прогнозини тақдим этди. Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, кечаси ва эрталаб енгил қор ёғиши, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0–2 даража совуқ, кундузи 1–3 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик кутилмайди, аммо туман тушиши мумкин. Кечаси ҳаво анча совиб, айрим ҳудудларда 15–18 даража совуққача тушади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик прогноз қилинмаяпти, туман эҳтимоли сақланиб қолади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Кундузи асосан қуруқ об-ҳаво сақланади. Қашқадарё ва Сурхондарёда эса кечга томон ёмғир ёғиб, айрим ҳудудларда қорга айланиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ва қор аралаш ёғингарчилик кузатилиши айтилмоқда. Тоғли ҳудудларда эса вақт-вақти билан қор ёғиши, туман ва яхмалаклар, шунингдек, қор кўчиши хавфи мавжуд. Мутахассислар йўлга чиқишда эҳтиёт чораларига риоя қилишни тавсия қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эртага қайси ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда?