
Ўзбекистон Қозоғистон пойтахти Остонада 10 июндан 10 сентябргача бўлиб ўтадиган халқаро «ЭКСПО-2017» ихтисослаштирилган кўргазмасида иштирок этади. Бу ҳақда «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси матбуот хизмати маълум қилди, дея ёзади «Дарё» нашри.
13 февраль куни Тошкентда Ўзбекистоннинг кўргазмадаги иштироки тўғрисида шартнома имзоланади.
Остона Халқаро кўргазмалар бюроси Бош ассамблеясининг 2012 йил ноябрдаги 152-сессиясида «ЭКСПО-2017» ўтказиладиган жой сифатида танланган эди. Кўргазманинг асосий мавзуси — «Келажак энергияси».
Унда 100 мамлакат ва 10 дан зиёд халқаро ташкилот иштирок этиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар