18:25 / 11.02.2017
9 661

Вазир ўринбосари Паст Дарғом туманига ҳоким этиб тайинланди

Вазир ўринбосари Паст Дарғом туманига ҳоким этиб тайинланди

февраль куни халқ депутатлари Паст Дарғом тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб ёзмоқда "Спутник" нашри.

Нашрда маълумот берилишича, сессияда ташкилий масала кўрилган.

Воҳид Раҳимов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Паст Дарғом тумани ҳокими вазифасидан озод этилган.

Самарқанд вилояти ҳокими Оқбўтаев тавсиясига кўра, шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари — ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Эргашев Собир Файзуллаевич Паст Дарғом тумани ҳокими этиб тасдиқланган.

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига биноан Эргашев Собир Файзуллаевич Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманига ҳоким этиб тайинлансин", — дейилган Самарқанд вилояти ҳокими имзолаган қарор матнида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Вазир ўринбосари Паст Дарғом туманига ҳоким этиб тайинланди