date

Ўзбекистонда байрамларни ўтказиш формати янгиланади

Ўзбекистонда байрамларни ўтказиш формати янгиланади

Ўзбекистонда давлат байрамларини нишонлаш бўйича ягона янги ёндашув жорий этилади: ҳар бир муҳим санага алоҳида мусиқий атрибутлар, безаклар услуби ва тадбирларни ташкил этиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилади. Ҳукумат муҳим саналарни оммалаштириш концепциясини тасдиқлади. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Ислоҳот 50 дан ортиқ умумхалқ байрамини қамраб олади. Байрамларни янада таъсирчан қилиш мақсадида ҳар бир тадбир учун ўзига хос образ шакллантирилади — махсус куй-қўшиқлар, саҳна безаклари ва декоратив элементлар пайдо бўлади.

Тадбирлар дастури ҳам янгиланади. Байрам сценарийларига интерактив шоулар киритилиб, жумладан “Энг иқтидорли ёш” акцияси каби ташаббуслар орқали ёшлар тенгдошларининг муваффақиятли намуналари билан руҳлантирилади.

Ҳар бир сананинг мазмунини чуқурроқ англаш учун махсус қўлланмалар ҳамда “Ўзбекистон байрамлари” номли иллюстрацияли китоб нашр этилади. Унда байрамларнинг тарихи ва жамият ҳаётидаги аҳамияти батафсил ёритилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда байрамларни ўтказиш формати янгиланади