date

Янги йил кунлари Тошкентда паркинглар бепул бўлади

Янги йил кунлари Тошкентда паркинглар бепул бўлади

Янги йил байрами арафасида пойтахт ҳайдовчилари учун ёқимли янгилик: Пойтахт Паркинг бошқарувидаги автотураргоҳлар 31 декабрдан 4 январгача бепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Компания бу ҳақда ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. Хабарда ҳайдовчиларга байрам кунлари йўлда эҳтиёт бўлиш ва хавфсиз ҳаракатланиш тилаклари ҳам билдирилди.

Бу қарор, айниқса, шаҳар марказида сайр қилиш ёки йил якунида харидга чиқишни режалаштираётганлар учун қулайлик яратади: иловагаги баланс ҳақида бош қотирмайсиз, фақат қоидаларга риоя қилиб парк қилинг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Янги йил кунлари Тошкентда паркинглар бепул бўлади