date

Янги Тошкентдаги «Шарқ баҳори» уй-жой қурилишида намуна бўлади – Мирзиёев

Янги Тошкентдаги «Шарқ баҳори» уй-жой қурилишида намуна бўлади – Мирзиёев

30 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги «Шарқ баҳори» турар жой мажмуаси қурилиш майдонига ташриф буюриб, тайёр хонадонлардан бирини кўздан кечирди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

«Шарқ баҳори» Янги Тошкентда уй-жойга бўлган талабни қоплаш йўлидаги дастлабки лойиҳалардан бири саналади. Мамлакатдаги энг йирик уй-жой қурилиши ташаббусларидан бўлган мазкур мажмуа 95 гектар ҳудудда барпо этилиб, қарийб 15 минг хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйларни ўз ичига олади.

Мажмуа ҳудудида 15 мингдан ортиқ дарахт ва буталар экиладиган яшил зона ташкил этилиши режалаштирилган. Уйлар автоном иситиш ва совитиш тизимлари билан жиҳозланади, том қисми эса тўлиқ қуёш панеллари билан қопланади.

Ҳозирнинг ўзида қурилишнинг сезиларли қисми бажарилган. Ишларда «A+» тоифасидаги энергия тежамкор замонавий материаллардан фойдаланилмоқда.

Аҳоли автомобиллари учун ер ости автотураргоҳлар қурилади. Мажмуадан 5–10 дақиқалик пиёда масофада парк, метро бекати, шунингдек маъмурий ва жамоат бинолари пайдо бўлиши кўзда тутилган.

Давлат раҳбари таъкидлашича, Янги Тошкентда биринчи босқичда 600 минг аҳоли учун замонавий инфратузилма шакллантирилади. Лойиҳа тўлиқ якунлангач эса ҳудуд 2 миллион кишига мўлжалланган йирик мегаполисга айланиши кутилмоқда.

Бундан аввал президент Янги Тошкентдаги асосий инфратузилма объектлари ва янги маъмурий бинолар қурилишини ҳам шахсан бориб кўрган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Янги Тошкентдаги «Шарқ баҳори» уй-жой қурилишида намуна бўлади – Мирзиёев