
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 14 февраль куни имзоланган фармонга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ташкил этилади. Бу ҳақда «UzA»га асосланиб «Дарё» хабар берди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб:
- юридик ва жисмоний шахслар томонидан йўл қурилиши ишларида, йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
- қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишида қатнашиш;
- йўл қурилиши юзасидан шаҳарсозлик қонунчилигига риоя қилиниши устидан назорат қилишни ташкил этиш борасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш ва унда иштирок этиш;
- йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини олиб бориш кабилар белгиланган.
Президент фармони билан Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарорини қабул қилиш ҳақида кўрсатма берилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар